31 март, якшанба куни Киевда жойлашган сайлов участкаларининг бирида бир аёл фарзанд кўрди, деб хабар беради «ТАСС».
«Киевда, Подолда, туғуруқхона шифохонасида Украина президенти учун овоз бериш пайтида бир аёл туғди, у номзодлардан бирига овоз бериб, фуқаролик бурчини ҳам бажаришга улгурди», — дея хабар беради ахборот агентлиги мухбири Рена Назарова ўз Facebook саҳифасида.
Овоз бериш қутиси туғуруқхона ҳудудига жойлаштирилганлиги маълум бўлди. Аёл қиз фарзанд кўрганлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)