Афғонистонда толиблар мамлакатнинг биринчи вице-президенти Абдулрашид Дўстумнинг кортежига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Дўстумнинг ёрдамчиси Канишка Туркистонийга таяниб, Tolo News хабар бермоқда.
Вице-президент жабрланмади. Унинг бир тансоқчиси ҳалок бўлди, икки нафари жароҳатланди.
Дўстумнинг кортежига Балхдан Жузжонга йўл олганида ҳужум уюштирилди.
Изоҳ (0)