Адвокат Зузана Чапутова Словакиядаги президентлик сайловининг иккинчи турида ғалаба қозонди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Иккинчи турда Чапутова 58,38, унинг рақиби, Еврокомиссия раҳбарининг ўринбосари Марош Шефчович 41,62 фоиз овоз тўплади.
Чапутова Словакиянинг илк аёл президентига айланади. У сайлов якунларига бағишланган брифингда мамлакатнинг асосий тилларида дунёқараши, дини ва миллатидан қатъий назар барча словакияликларнинг етакчиси бўлишга ваъда қилди.
Зузана Чапутова 15 июнда, мамлакатнинг амалдаги президенти Андрей Кисканинг ваколатларига якунига етганидан сўнг вазифасини бажаришга киришади.
Изоҳ (0)