БААнинг Фужайра шаҳрида яшовчи 50 ёшли балиқчи йирик кулранг акулани тутгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда UAE Inside хабар қилади.
Амирликларнинг ҳудудида ушбу денгиз йиртқичларини овлаш тақиқланади.
Фужайра расмийлари ва Бирлашган Араб Амирликлари атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳодиса бўйича тергов ўтказди. Кулранг акула йўқолиб кетиш хавф остида бўлган тур ҳисобланиб, Қизил китобга киритилган.
Балиқчи Ид Сулаймоннинг тақиқ тўғрисидаги қонун ўзгартиришларидан хабари йўқлигини ҳисобга олиб, ҳокимият органлари унга нисбатан жазо қўллаш ўрнига, қаттиқ огоҳлантириш билан чекланди.
Изоҳ (0)