Дубайнинг Ал-Хавориж туманида Қуръон боғи очилди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Бу ерда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар мусулмонларнинг муқаддас китобида тилга олинган мўъжизалар ҳақида хабардор бўлиши мумкин.
60 гектардан иборат боғдан ўйин майдонлари, саҳро боғи, Қуръон мўъжизалари намойиш этиладиган зал, фавворалар, Умра бурчаги, очиқ осмон остидаги театр, палмалар водийси ўрин олган.
Шунингдек, ташриф буюрувчилар Қуръонда келтирилган 54 та ўсимлик билан танишиши мумкин.
Изоҳ (0)