30 март, шанба куни Чимкент—Тошкент веломарафони бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур мусобақа Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинганлигини нишонлаш, икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, туризмни ривожлантириш, велоспортни оммалаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилди.
Веломарафонда 150 нафар қозоғистонлик ва 100 нафарга яқин ўзбекистонлик велосипедчилар Қозоғистоннинг Шимкент шаҳри ҳокимлигидан Тошкент шаҳридаги Қозоғистон элчихонасига қадар бўлган 130 километрлик масофани босиб ўтди.
Веломарафонда маррага биринчи бўлиб қозоғистонлик Алексей Сидоренко етиб келган бўлса, иккинчи ўринни англиялик Бетю Райт ва учинчи ўрин ўзбекистонлик Шохрух Юнусовга насиб этди.
Марафонда иштирок этганларнинг кўпчилиги Ўзбекистон ва қозоғистонлик велоспорт ишқибозлари бўлиб, энг ёши улуғ аёл иштирокчи сифатида 50 ёшли Светлана Исаева ва энг ёши катта эркак иштирокчи сифатида 61 ёшли Хурсанд Шеров ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)