Эронда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 нафарга етди, яна 265 киши жароҳатланди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Эроннинг жанубидаги тарихий Шероз шаҳри бошқа ҳудудларга қараганда анча жиддийроқ талофат кўрган. У ерда қурбонлар сони 21 кишига етган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий офат оқибатида етказилган зарар юз миллион долларни ташкил қилган.
Таъкидланганидек, тошқин Наврўз байрамига тўғри келгани учун кўпчилик эронликлар доимий яшаш жойида бўлмаган. Йўллар тўсиб қўйилгани сабабли қанча одам уйига кира олмаётгани маълум эмас, кўплаб ички авиарейслар бекор қилинган.
Эрон ҳукумати мамлакатнинг 31 та вилоятидан 12 тасида, жумладан, пойтахт Теҳронда фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Изоҳ (0)