Венесуэла ҳукумати ўзини вақтинчалик мамлакат президенти деб эълон қилган Хуан Гуайдога 15 йил давомида давлат лавозимларини эгаллашни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Хабарда айтилишича, бундай қарорга Гуайдонинг молиявий ҳисоботларда ноқонунийликка йўл қўйгани сабаб бўлган.
Хусусан, мухолифат етакчиси Венесуэла ва халқаро ташкилотларда асоссиз маблағлар олган.
Венесуэла ҳукумати маълумотларига кўра, Гуайдо 2015 йилдан буён 90 минг доллардан ортиқ мабағ сарфлаб 90 дан ортиқ хориж сафарларига чиққан.
Гуайдога, шунингдек, жарима солинади, бироқ унинг миқдори маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)