Нью-Йорк шаҳар кенгашининг аъзоси Роберт Корнеги дунёда энг баланд бўйли сиёсатчи сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг бўйи 208 сантиметр бўлиб, ундан аввалги номзод — 1979 йили вафот этган британиялик сиёсатчи Луис Глюкштейндан етти сантиметрга баланд.
Гиннес рекордлар китобига киритилганлиги тўғрисида сертификат берилиши учун Роберт Корнегининг бўйи кунига уч марта ўлчанган. Биринчиси ётган ҳолида ўлчанган, қолган иккитаси тик турганда.
Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, одамнинг ётган ҳолдаги бўйи тик турганига қараганда баландроқ бўлади. Чунки бунда умуртқага босим тушиб, бўй пасаймайди.
Изоҳ (0)