Бангладеш пойтахти Даккадаги осмонўпар бинода юз берган ёнғин қурбонлари сони 19 кишига етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса туфайли яна 70 киши жароҳат олгани айтилмоқда.
Ёнғин бинонинг 8-қаватида аланга олди ва дарҳол бошқа қаватларга тарқалди. Унинг сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Қутқарув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)