Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 27 март куни Самарқанд вилоятида «Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари» мавзусидаги илмий-амалий семинар доирасидаги тадбирлар бошланди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Фото: Мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Фото: Мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Аввал муфтий ҳазратлари бошчилигида таниқли уламолар, бош имом-хатиблар, тажрибали имом-хатиблар ва мадрасалар мудирлари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.

Ташриф аввалида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, савоби Имом Бухорий руҳи покларига бахшида этилди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари Президент ташаббуси билан ташкил этилган Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди. Олий мактабнинг ўқитувчи ва мутахассислари томонидан илм даргоҳида муҳайё қилинган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнларини олиб бориш услублари, ахборот ресурс маркази, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш методлари, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Танишув жараёнида меҳмонлар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, муборак ислом динининг софлигини асраш, унинг асл инсонпарварлик тамойилларини очиб бериш ва кенг тарғиб этиш, бу борада малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани ва тизимли ислоҳотлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади.

«Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари» мавзусидаги илмий-амалий семинар ўз ишини бошлади.

Фото: Мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Фото: Мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Фото: Мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Фото: Мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Фото: Мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Фото: Мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди