2019 йил 25 март куни Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳуқуқни муҳофааза қилувчи идоралар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тадбир давомида Кармана тумани Мичурин дала-ҳовлилар жамиятида яшовчи аёл 14 кунлик чақалоғини 5 миллион сўм эвазига фуқаро Д.Ж.га сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)