Халқ таълими вазирлиги жорий йил 19 март куни «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси — 2019» республика танловига старт берганди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирги вақтга келиб танловда иштирок этиш учун 16,2 мингдан зиёд ўқитувчилар рўйхатдан ўтди.
Вазирлик танлов статистика маълумотларини кенг оммага тақдим этиш мақсадида махсус саҳифани ишга туширди. Мазкур саҳифада танловда иштирок этиш истагини билдирган ўқитувчилар сони ҳақидаги маълумот ҳудуд ва туманлар кесимида тақдим этилади. Саҳифа ҳар беш дақиқада автоматик тарзда янгиланади.
Танловда иштирок этишни хоҳловчи ўқитувчилар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкинлиги билдирилган.
Изоҳ (0)