Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари қуйма тиллаларни яширинча олиб чиқиб кетишга уринган шахсни тўхтатиб қолди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
«Тошкент—Амритсар» йўналиши бўйича учиб кетаётган йўловчи аёлнинг ҳатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва фуқаро тегишли тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада ушбу фуқаро жами 8 дона қуйма тилла бўлагини олиб ўтиш мақсадида ютиб олганлиги маълум бўлди. Аммо унинг бу уринишлари наф бермади ва нархи қарийб 36 миллион сўмлик қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)