25 март, душанба куни Евро—2020 саралаш босқичида Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Сербияга қарши ўйинда жароҳат олди (1:1).
«Ювентус»нинг 34 ёшли футболчиси ўнг оёқ мушакларидан жароҳат олди ва 31-дақиқада унинг ўрнига захирадан «Бенфика» ярим ҳимоячиси Пицси майдонга тушди.
Роналдунинг қай даражада жароҳат олгани ҳали маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» А Серия доирасида яқинлашиб келаётган турларда «Эмполи», «Кальяри» ҳамда «Милан» билан ўйнайди. 9 апрель куни эса Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки учрашувида «Аякс»га қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Роналдунинг Украина (1:1) ва Сербияга (1:1) қарши ўйинлар Португалия терма жамоаси сафидаги Жаҳон Чемпионати—2018 мусобақасидан кейинги дастлабки учрашувлари эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)