Африка Кубогининг саралаш босқичида ЖАР терма жамоаси Ливияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шундай қилиб, жорий йилнинг 21 июнидан 19 июлига қадар Мисрда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этувчи 24 та жамоа номи маълум бўлди. Бу ҳақда Африка футбол конфедерациясининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Африка Кубогида иштирок этувчи жамоалар рўйхати:
Сенегал, Мадагаскар, Марокаш, Камерун, Мали, Бурунди, Жазоир, Бенин, Нигерия, ЖАР, Гана, Кения, Зимбабве, Конго ДР, Гвинея, Кот-д’Ивуар, Ангола, Мавритания, Тунис, Миср, Гвинея-Бисау, Намибия, Уганда, Танзания.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)