23 март куни Янги Зеландия полицияси отишма оқибатида 50 киши ҳалок бўлиб, яна шунча одам жароҳатланган Крайстчерч шаҳридаги масжидларни очди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
«Полиция ан-Нур ва Линвуд масжидларини маҳаллий аҳоли ташрифи учун қайта топширди. Ҳар иккала масжид ва бутун Янги Зеландиядаги масжидлар қуролланган полициячилар томонидан қўриқланади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Янги Зеландия полицияси содир бўлган воқеадан сўнг барча масжидларни ёпиш ва аҳолининг масжидларга бормай туришини тавсия қилганди.
Изоҳ (0)