Америкалик қўшиқчи Жастин Картер бемаъни тасодиф билан ўз мусиқий видеоклипида ўлган, деб ёзади «Корреспондент.net». 35 ёшли ижодкор ўзи билан чўнтагида тўппонча олиб юрган, у ўқланган ҳолда бўлган. Кутилмаганда отилиб кетган ва ўқ унинг бошига теккан.
Марҳумнинг онаси сўзларига кўра, отилган ўқ унинг кўз қиррасига тегди. Ўқ узилиши оқибати ўлим билан якунланди.
«У жуда меҳрибон ва ажойиб инсон эди», — дейди Картернинг онаси Синди Макеллан.
Ҳаётлигида қўшиқчи кантри ва рок-н-ролл жанрида мусиқа ижро этган. У ўз фаолиятини бошлаганида, танқидчилар унинг учун ажойиб келажакни башорат қилган. Яқинда, ижодкор АҚШ бўйлаб гастроль сафари режалаштирган эди.
Изоҳ (0)