Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги кимё заводида рўй берган фалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 64 кишига етди, деб хабар берди «ТАСС».
Хабарда айтилишича, 90 нафардан ортиқ жабрланган оғир аҳволда қолмоқда, яна 28 киши бедарак йўқолган деб топилган. Ҳалокат содир бўлган жойда қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда. Бедарак йўқолганларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Портлаш 21 март куни Яньчэн туманидаги кимёвий заводда содир бўлган. Портлаш кучи туфайли беш километр узоқликда жойлашган уйларнинг ҳам деразалари синиб кетган.
Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда жойлашган 16 та касалхона 600 нафардан ортиқ турли жароҳат олган одамларни қабул қилган.
Изоҳ (0)