АҚШ президенти матбуот котиби Сара Сандерс Сурия ҳудуди ИШИД жангариларидан бутунлай тозаланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда президентга АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан маълум қилган.
Исбот сифатида Патрик бирорта ҳам ҳудуд террористлар назорати остида бўлмаган Сурия харитасини кўрсатган.
Шу билан бирга, ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодий ҳали ҳам Сурияда эканлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган. Маҳаллий журналистлар у ўз ташқи кўринишини ўзгартирганлигини айтган. Террористлар бошлиғи аниқ қаерда эканлиги номаълум. Аниқланишича, у бир неча марта Эронга қочмоқчи бўлган, лекин бунинг уддасидан чиқолмаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)