Хитойда тезкор трассадаги ҳаракатланиш давомида сайёҳлар тушган автобус аланга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса Хунань провинциясида, Чанша—Чжанцзяцзе трассасида рўй берди. Бунинг оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, 30 нафарга яқин киши жабрланди.
Автобусда жами 56 киши —53 нафар турист, икки ҳайдовчи ва гид бўлган. Ҳайдовчилар қўлга олинди.
Алангаланиш сабаби ҳозирча маълум эмас. Полиция текширувни бошлади.
Изоҳ (0)