Малайзиялик Эдвин Онг Ви Ки Дубай амири томонидан ташкил қилинган Hamdan International Photography Аwаrd халқаро танлови ғолиби бўлди. У қўлида бола кўтарган вьетнамлик аёлнинг расми учун 120 минг доллар ютиб олди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Ҳакамлар ҳайъати таркибида шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактумнинг ўзи ҳам бўлган. У ва Дубай маданият ва санъат бошқармаси вакили фотограф «кескин даврни» суратга олганини таъкидлаган.
«Расмда нутқидаги муаммоларга қарамай, умидини сақлаб қолган ва фарзандларига ишонч туйғусини бағишлай олган оналик ҳисси тасвирланган» — дейилади изоҳлардан бирида.
Мукофотни топшириш маросимидан сўнг, PDN Pulse фотоблоги муаллифлари «жаҳон ҳамжамияти учун очиқ бўлган энг катта танлов» мукофотини профессионал бўлмаган фотограф қўлга киритганидан шикоят қилган.
Фотосуратчиларнинг фикрига кўра, малайзиялик ғолиб анъанавий Хитой тиббий клиникасида шифокор бўлиб ишлайди. Эдвин Вьетнамга фото сафари давомида кутилмаган тўхташ пайти тасодифан шу суратни олганини айтган.
18 март куни Street Photo Bangladesh журнали асосчиси Аб Рашид, шунингдек, саёҳатга у ҳам борганини, камера ортида тахминан яна 10 киши ўз камераси билан йиғилганлигини кўрсатган. Танловда ғалаба қозонган фотосурат тасодифий эмас, балки саҳналаштирилган — маҳаллий аҳоли фотосессия каби бир нарса уюштирган бўлган.
Изоҳ (0)