Олимлар одамларнинг чиндан ҳам улғайиш ёшини аниқлади ва бу 18 ёшдан кўпроқ ёшни ташкил қилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг айтишича, одамни 30 ёшдан ошганда тўлақонли вояга етган шахс деб ҳисоблаш мумкин. Улғайиш жуда кўп омиллардан иборат ва кўплаб нюанслар билан боғлиқдир.
Британиялик олимлар мия ва асаб тизимининг фаолиятини ўрганиб чиқиб, 30 ёшга яқин инсон миясида кўпроқ ўзгаришларни бошдан кечиришини аниқлади. Айнан мана шу ўзгаришлар одамларнинг ўзларини тутишига ва «катталарга мос бўлмаган» ҳаракатларни қилмаслигига таъсир кўрсатади.
Айнан 30 ёшгача бўлган даврда инсон миясида ривожланиш ва мукаммаллашиш жараёни анча фаолроқ кечади.
Изоҳ (0)