Ҳиндистоннинг Дхарвад шаҳрида (Карнатака штати) тўрт қаватли бино қулаб тушди, 90 дан ортиқ киши вайроналар остида қолди. Бу ҳақда Chauthi Duniya маҳаллий ахборот агентлиги хабар беради. Ҳалокат жойидан олинган видеотасвир Twitter’да чоп этилди.
Манбанинг хабарига кўра, бино тўлиқ битмаган, унда қурилиш ишлари давом этаётган бўлган. Қурилиш объектида ишлаётган 150 кишининг кўпчилиги қулаган бино тагида қолган. Икки кишининг ўлими тасдиқланган, ўнлаб одам касалхонага ётқизилган.
Ҳалокат жойида шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатган, маҳаллий аҳоли омон қолганларни қидиришга кўмаклашмоқда. Вайроналар махсус техникалар ёрдамида тозаланган. Бундан ташқари, қўшни биноларда ҳам ёриқлар пайдо бўлган, улардан одамлар чиқарилган.
International Business Times газетасининг хабарига кўра, қулаб тушган бинонинг қурилиши тугалланмаганлигига қарамай, дастлабки икки қавати аллақачон ижарага берилган.
Изоҳ (0)