18 март куни Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Кореяда ядро дастури билан боғлиқ фаолликни қайд этди, деб хабар берди «ТАСС».
Бу ҳақда Корея Республикаси Мудофаа вазири Чон Гён Ду мудофаа масалалари бўйича парламент қўмитаси йиғилишида маълум қилган.
Хабарда айтилишича, йиғилишда Шимолий Корея билан сиёсат бўйича департамент раҳбари Ким До Гюн ҳам сўзга чиққан. У Пхеньян икки мамлакат чегара ҳудудида тасодифан тўқнашувларнинг олдини олиш бўйича ўтган йили қабул қилинган ҳарбий келишувни сўнгги вақтларда бир неча марта бузганини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Ким До Гюн чора кўришга чақириб, Пхеньянга ўн мартадан ортиқ расмий нота юборган, бироқ бирор марта жавоб олмаган.
Изоҳ (0)