АҚШ сенаторлари Кори Гарднео ва Эд Марки президент Дональд Трамп администрациясини Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Қайд этилишича, Гарднер ва Марки Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни жорий этиш суръати сезиларли даражада пасайган, деган фикрда.
Шу билан бирга, сенаторлар АҚШ ҳокимиятининг Шимолий Кореяни ядросизлантириш бўйича дипломатик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)