Хитойнинг Шанси провинцияси Линфен шаҳрида бир неча турар жой биноси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди, деб хабар берди «ТАСС».
Аввалроқ 12 нафар қурбон ва саккиз нафар жабрланувчи ҳақида маълумот берилган эди. Ҳозирги пайтда беш киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Сел келадиган ҳудудга тушиб қолган 79 кишининг 46 нафари хавфли ҳудуддан мустақил равишда чиқиб олган.
Ҳодиса ўтган ҳафтада юз берди. Сел келиши оқибатида шаҳарда иккита турар жой биноси қулаб кетди.
Изоҳ (0)