Reuters’га берган интервьюсида Демократик партиядан президентликка номзоди кўрсатилган Бето O’Рурк ўсмирлик пайтида Американинг хакерлар гуруҳи Cult of the Dead Cow таркибида бўлганини айтди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Лекин сиёсатчи бирорта киберҳужумларда иштирок этганига далил йўқ. Хакерлар оддий фойдаланувчиларга Windows операцион тизимида ишловчи компьютерга киришга ёрдам берадиган воситаларни олишга ёрдам берган.
Cult of the Dead Cow аъзолари уларнинг орасида O’Рурк ҳам борлигини ўн йил сир сақлаган. Чунки унинг сиёсий мавқейига путур етишини хоҳлашмаган.
Изоҳ (0)