Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга ҳужумни ҳозирда суд қарорига асосан ҳибсга олинган Brentон Таррант амалга оширган. Бу ҳақда Янги Зеландия полицияси комиссари Майк Буш маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Таррантни икки ҳужум учун ҳам айбдор ҳисобламоқдамиз. Суднинг келгуси йиғилишига қадар унга янги айбловлар эълон қилинади. Уларнинг айнан қандай бўлишини тергов белгилайди», — деди Буш.
Крайстчерч округ суди 28 яшар Brentон Таррантни 5 апрелга қадар ҳибсда қолдиришга қарор қилди.
Изоҳ (0)