Кейинги 30 йил давомида АҚШда қирғоқ бўйи ҳудудларида жойлашган 400 мингга яқин уйлар иқлим ўзгариши туфайли сув остида қолиши мумкин, деб ёзади Forum Daily.
Zillow кўчмас мулк сайтида ўтказилган тадқиқотга кўра, АҚШ аҳолисининг тахминан 40 фоизи ушбу иқлим ўзгаришларини маълум даражада сезиши мумкин. Сайтда эълон қилинган маълумотларга кўра, 2018 йилда бу уйларнинг умумий қиймати 210 миллиард долларни ташкил этган.
Сув тошқини хавфи юқори бўлган 10 та энг асосий шаҳарларда йўқотиш миқдори 34 миллиард доллардан ортиқ бўлиши мумкин. Вақт ўтиши билан вазият яна-да ёмонлашади.
Илмий маълумотлар ва компьютер моделлари тўғри чиқса, 2100 йилга келиб мамлакат бўйлаб умумий қиймати 1,3 триллионга яқин бўлган тахминан 2,5 миллион уйлар хавф остида қолиши мумкин.
Қуйида прогнозларга кўра 2050 йилга келиб энг кўп зарар кўриши мумкин бўлган 10 та шаҳарлар рўйхати келтирилди.
- Сан-Матео, Калифорния
- Ньюпорт-Бич, Калифорния
- Нью-Йорк
- Майами-Бич, Флорида
- Чарлстон, Жанубий Каролина
- Лонг-Бич, Калифорния
- Сиэтл
- Стоктон, Калифорния
- Бостон
- Виржиния-Бич, Виржиния
Изоҳ (0)