Россия Думаси спикери Вячеслав Володин Украинага Қрим СССР парчаланиб кетганидан сўнг унинг таркибида қолгани учун кўрган иқтисодий зарарни қоплаш мажбуриятини юклашни таклиф қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Қайд этилишича, Володин Давлат Думасининг тегишли қўмиталарига «Украинанинг вайронкор сиёсати сабабли Қрим иқтисоди қанча йўқотганини» ҳисоблаб чиқишни таклиф қилган.
Унинг фикрича, Украина Қиримга нисбатан ёмон муносабатда бўлиб, Қрим аҳолисининг тилга бўлган ҳуқуқ, ўз она тилида таълим олиш каби асосий ҳуқуқларини бузган. Қрим ва Севастополь иқтисодиётига зарар етказган.
2018 йилда Гаагадаги Халқаро арбитраж суди Россиядан ярим оролнинг РФ таркибига қўшилиши сабабли Қримдаги активларидан маҳрум бўлган Украина компанияларига компенсация тўлашни талаб қилган.
Даъвогарлар фойдасига 159 миллион доллар берилган. Россия суд мажлисида иштирок этмаган, чунки у Халқаро арбитраж юрисдикциясини тан олмайди.
Изоҳ (0)