АҚШ мусулмон аҳолининг ҳуқуқларининг бузилиши сабабли Хитойга нисбатан санкция жорий этиши мумкин, деб хабар берди Reuters.
Бу ҳақда АҚШ департаменти матбуот котиби Роберт Палладино маълум қилган.
«Биз ҳуқуқбузарликни содир этганларни жавобгарликка тортиш тарафдоримиз ва санкциялар жорий этиш имкониятини кўриб чиқяпмиз», — деб таъкидлаган у.
Кейинроқ департамент вакили адашганини, «чора кўриш» ўрнига «санкция» сўзини ишлатиб юборганини айтган.
Палладино Давлат департаментининг Хитой ҳукумати томонидан Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги мусулмон уйғурларга зулм қилингани қаттиқ қораланган 13 март куни чоп этилган маълумотларига таянган.
Мавзуга доир: Хитойдаги мусулмонлар лагери ёпилиши мумкин
Изоҳ (0)