Покистон томонидан асир олинган Ҳиндистон ҳаво кучлари қўмондони Абхинандан Вартхаман озод қилинди ва ўз ватанига қайтарилди. Ушбу асосий тадбир Ҳиндистоннинг барча йирик телеканалларида жонли эфирга узатилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Учувчи маҳаллий вақт билан бугун, 1 март куни кечқурун Кашмирдаги Вагах чегардош аҳоли яшаш пунктида Ҳиндистонга қайтарилган.
Хабарда айтилишича, Нью-Дели Вартхаманни қабул қилиш учун махсус борт юбормоқчи бўлган, лекин Исломобод бунга рози бўлмаган.
Ҳаводаги жанг
Покистон армияси 27 февраль куни Кашмирнинг баҳсли ҳудудида ҳаво майдони қоидаларини бузган икки ҳинд самолётини уриб туширганини ҳамда икки учувчини асир олганини эълон қилган эди.Покистон ОАВлари ярадор бир кишининг видеосини оммага тақдим этган. У учувчилардан бири дея тахмин қилинган.
Ҳинд расмийлари эса воқеани бироз бошқача талқин қилган. Унга кўра, Кашмир осмонидаги воқеада Покистоннинг битта қирувчи самолёти уриб туширилган, Ҳиндистон эса ўзининг МиГ-21 самолётидан айрилган.
Кечга яқин эса Ҳиндистон бир учувчиси Покистонда асир олинганини тан олган ва уни озод этишларини сўраган.
Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг сўзларига кўра, «тинчлик ҳаракати» сифатида учувчи ватанига қайтарилган.
Кашмирдаги кескинлик
Икки давлат ўртасидаги зиддият 14 февраль куни кучайган. Ўшанда ҳужумчи Ҳиндистон полициясининг ҳарбий колонияси ёнида портлаш содир этган. Ҳужум натижасида 45 киши ҳалок бўлган.Воқеа бўйича «Жаиш-е-Муҳаммад» ислом гуруҳ жавобгарликни бўйнига олган.
Изоҳ (0)