27—28 февраль кунлари Ханойда бўлиб ўтган АҚШ—КХДР саммитида Шимолий Корея томони Пхёнан-Пукто провинциясидаги Йонбен ядро марказида (қурол учун плутоний ишлаб чиқариладиган уранни бойитиш заводи) айнан нимани йўқ қилишга тайёрлиги ҳақида маълумот бермаган, дея хабар беради «ТАСС».
«Улар (КХДР вакиллари) Йонбенда амалга оширмоқчи бўлган ишларини умумий нуқтаи назардан айтиб ўтишган, аммо айнан нима таклиф қила олишларини айтмаган», — дейди АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео. У «Қўшма Штатлар КХДР билан музокара столига қайтишга ва ядровий масалалар муҳокамасини давом эттиришга уринаётганлигини» қайд этган.
Шунингдек, АҚШ Давлат котиби КХДР вакиллари музокаралар чоғида санкцияларни тўлиқ бекор қилишни талаб қилганлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)