2018 йилда АҚШ президентининг катта маслаҳатчиси ва куёви бўлган Жаруд Кушнер Донал Трампнинг шахсий буйруғидан сўнг ўта махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Трамп бундай топшириқни Оқ Уй ходимлари аппарати раҳбари Жон Келлига берган, у эса буйруқ ҳақида бошқа юқори лавозимли амалдорларга етказган. Ўша пайтда Оқ Уйнинг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган Дон МакГан ички ёзишмаларда Трампнинг буйруғи унда, шу жумладан Марказий разведка бошқармасида ҳам хавотир уйғотганини таъкидлаган.
Январь ойида эса Трамп ўзининг куёвига махфий маълумотларга кириш ҳуқуқини беришда иштирок этмаганини маълум қилган. Кушнернинг адвокати Эбб Лоуэлл эса унинг мижози махфий маълумотларга кириш ҳуқуқини олиш учун барча керакли жараёнлардан ўтганини айтган.
Кушнер 2017 йилнинг май ойида президент маслаҳатчиси бўлган. Унда етарли даражада рухсатнома бўлмаганлиги сабабли махсус хизмат вакилларнинг Трамп учун ўтказадиган брифингларида қатнаша олмаган. Январда NBC телеканали Кушнерга рухсатнома берилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)