Шимолий Корея АҚШдан мамлакатга қарши барча санкцияларни бекор қилишни сўраган, дея хабар беради «РБК».
АҚШ Давлат департаментининг раҳбари Майк Помпеонинг сўзларига кўра, Шимолий Корея томони «санкцияларни тўлиқ бекор қилишни сўраган».
Пхеньян бунга жавобан Йонбeн тадқиқот марказининг йирик ядровий иншоотларида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширишга тайёр эканини айтган. Бироқ, КХДР таклиф қилаётган нарсада аниқлик йўқ, дейди Давлат департаменти раҳбари.
Аввалроқ КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо саммитда Ким Чен Ин Трампдан мудофаа секторига бевосита алоқадор бўлмаган санкцияларни бекор қилишини сўраганлигини маълум қилган.
Ўз ўрнида Пхеньян Йонбендаги объектларни демонтаж қилишга тайёр. «Бу икки мамлакат ўртасида мавжуд ишонч даражасига асосланиб, биз амалга оширишимиз мумкин бўлган ядролаштиришга қарши энг катта қадамдир», — дейди вазир.
Давлат департаменти вакили ўз навбатида журналистларга Йонбендаги ядро марказини қисман ёпиш ҳақида гап кетганини маълум қилган.
Изоҳ (0)