Волгоградда Mitsubishi русумли машина юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «Вести.ru».
Қайд этилишича, ҳодиса Волгоград—Москва трассасида маҳаллий вақт билан 10:04 да содир бўлган.
Оқибатда енгил автомобилда бўлган беш киши ҳалок бўлган, улар орасида ёш бола ҳам бор.
Воқеа жойида фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)