Бразилиянинг Wieden+Kennedy São Paulo реклама агентлиги ўзининг YouTube каналига «сира тугамайдиган» реклама жойлади. Бу ҳақда The Drum хабар берди.
Агентлик Old Spice компаниясининг дезодорантини реклама қилган. У асосан янги маҳсулотнинг ҳиди узоқ вақт сақланишини кўрсатган.
Реклама давомида рассомлар, ўзга сайёраликлар, бренд юзи бўлган Терри Крюс ва унинг кичрайтирилган версияси қатнашган. Турли эпизодлар бирин-кетин ўтиб, «ёқимли ҳид энди бир умр давом этади» дея қайтаради.
Old Spice рекламани «бир умр» кўриш мумкин бўлган сайтни ишга туширган. «Туганмас» реклама Woohoo телеканалида 14 соат давомида эфирга узатилган. Бу билан у телевидение тарихидаги энг узун рекламага айланиб, Гиннес рекордлари китобига киритилган.
https://www.youtube.com/watch?v=ufkOv-yed_A
Изоҳ (0)