Якуцк шаҳар суди республика ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Николай Мамчурни зўрлашга уринишда айбдор деб топди ва 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиб, полковник унвонидан маҳрум этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тергов ва суд давомида Мамчур уй қамоғида бўлганди. Ҳукм эълон қилинганидан сўнг у ҳибсга олинди.
Вазир ўринбосарига қарши иш 2016 йил баҳорида қўзғатилганди. ИИВ ходимаси у маст ҳолатда хонасига чақиргани ва зўрлашга ҳаракат қилганини билдирган.
Жабрдийда полицияга шикоят қилганидан сўнг Мамчур жонига қасд қилишга уринади, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолади. Ўшанда у лавозимидан истеъфо берган.
Изоҳ (0)