Англиянинг «Лестер» ва Франциянинг «Монако» клублари қишки трансферлар ойнасининг сўнгги кунида ўзаро футболчи алмашди.
Келишувга кўра, Юри Тилеманс мавсумнинг қолган қисмини «Лестер»да, Адриен Силва эса «Монако»да ўтказади.
Футболчилар билан келишув мавсум охирига қадар мўлжалланган, ижара муддати узайтирилиши ҳақида бирор маълумот берилмаган.
Жорий мавсумда 21 ёшли Тилеманс Франция чемпионатида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голга узатма берди.
Силва эса Англия чемпионатида фақат 2 та баҳсда майдонга тушиб, 88 дақиқа ўйнади, холос.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)