1 февраль куни футбол бўйича Осиё Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади.
Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради.
Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да Абу Дабидаги «Zayed Sports City Stadium» ўйингоҳида бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)