29 январь, сешанба куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди.
Унга кўра, оқшомнинг асосий баҳсидан сўнг жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилди ва унга 500 минг доллар миқдорида жарима солинди. Жангда мағлуб бўлган Конор Макгрегор эса 6 ойга четлатилиб, 50 минг доллар жаримага тортилди.
Шунингдек, Ҳабибнинг укаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухуговни ҳам 1 йилга четлатишди. Уларга 25 минг доллардан жарима белгиланди.
Дисквалификация муддати 6 октябрдан ҳисобланадиган бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)