«Милан» клуби ярим ҳимоячиси Ален Ҳалилович яқин 1,5 йил ичида Бельгиянинг «Standard» клубида тўп суради. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Клуб 22 ёшли хорватиялик футболчини сотиб олиш шарти билан 2020 йилнинг июнига қадар ижарага олди.
Ҳалиловичнинг Италия клуби билан тузган шартномаси эса 2021 йилнинг июнь ойида якунига етади.
Жорий мавсумда хавбек Европа Лигаси мусобақасида атиги 3 та ўйинда майдонга тушди, холос.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)