Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Локомотив» клуби дарвозабони Игнатий Нестеров Саудия Арабистонининг «Уҳуд» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда «темирйўлчилар»нинг расмий сайтида хабар берилди.
Игнатий Нестеров 2014 йилдан буён «Локомотив» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Дарвозабон 4 йиллик фаолияти давомида «темирйўлчилар» таркибида 160 та ўйинда майдонга тушди ва жамоанинг мамлакат чемпионлигини кетма-кет уч марта қўлга киритилишида муҳим рол ўйнади.
Шунингдек, дарвозабон Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жами 5 та Осиё Кубогида қатнашди ва бу борада мусобақа рекордчисига айланди.
Игнатий Нестеровнинг статистикаси
- 2001 йил — «Динамо» (24 ўйин)
- 2002—2009 йиллар — «Пахтакор» (192 ўйин)
- 2010—2013 йиллар — «Бунёдкор» 137 ўйин
- 2014—2018 йиллар — «Локомотив» 160 ўйин
- 2002—2019 йиллар — Ўзбекистон миллий терма жамоаси 106 ўйин
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)