Ўзбекистон терма жамоасини «F» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллашга мажбур қилган Япония терма жамоаси нимчорак финалда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.
Мазкур ўйинни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Дарвоза ортида Валентин Коваленко ва баҳрайнлик Навоф Шукрулло ишлайди.
Япония—Саудия Арабистони учрашуви 21 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)