Ҳукуматни ағдаришга уринганликда гумонланган халқ депутати Надежда Савченко «Надежда Савченконинг ижтимоий ва сиёсий платформаси» партиясининг съездида Украина президентлигига номзод этиб кўрсатилган. Бу ҳақда «Bigmir.net» хабар берди.
«26 январь куни съезд делегатлари Украинанинг президентлиги учун Надежда номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлади, Марказий сайлов комиссиясига (МСК) топшириш учун барча ҳужжатлар тайёр, фақат бадал пулини тўлашимиз қолди. Ҳозир банкдан ҳисоб очилгани ҳақида хабар кутяпмиз,» — дейди партия раҳбари, Надежданинг синглиси Вера Савченко.
Веранинг сўзларига кўра, Савченконинг Украинадаги президентлик сайловларида иштироки учун бадал пули партия аъзолари, уни қўллаб-қувватлайдиган шахслар, ҳатто чет элдан, масалан, АҚШдан йиғилган.
Савченконинг тергов жараёни ҳали тугамагани ва ҳозирда у ҳибсда сақлаб турилганлиги сабаб, унинг ҳужжатларини МСКга у қонунан ишонч билдирган шахс топширади.
Изоҳ (0)