АҚШ иқтисодиёти мамлакат тарихидаги энг узоқ шатдаун туфайли камида 6 миллиард доллар йўқотди. S&P Global Ratingс маълумотлари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Гарчи шатдаун якунланган бўлса ҳам, ушбу қалтис келишув бизнес ишончи ва молия бозорларидаги кайфиятга ўз таъсирини кўрсатиши эҳтимоли катта», — дейилади S&P пресс-релизида.
Шатдаун уч ҳафтага тўхтатилди. Президент Трамп қатор ташкилотларнинг 15 февралгача бўлган вақтинчалик бюджетини имзолади.
Ҳукумат иши тўхтатилиши туфайли АҚШ федерал муассасаларининг чорак қисми фаолиятини чеклашга мажбур бўлди. Салкам 800 минг нафар давлат хизматчиси маошсиз қолди.
Изоҳ (0)