Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Икки вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор япониялик кикбоксчи Теншин Насукавага қарши октагонга чиқиш истагини билдирди.

Фото: The Sun

Фото: The Sun

«Ёз фаслигача Токиога бориб, Теншин Насукава билан MMA қоидаларига кўра жанг қилмоқчиман. Илтимос, биз учун тезроқ жанг ташкиллаштиринг. Ҳурмат билан икки вазн тоифасидаги чемпион», — деб ёзади Конор ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни, Янги йил оқшомидаги жангда япониялик Теншин Насукава Флойд Мейвезерга мағлуб бўлди.

Маълумот учун, Флойд 20 ёшли Насукава билан кечган 2 дақиқалик жанги учун 9 миллион доллар ишлаб олди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?