Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

7 январь, душанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақасининг 1-тури доирасида учта беллашув бўлиб ўтади.

Жумладан, «C» гуруҳининг илк ўйинида Хитой терма жамоаси Қирғизистон термаси билан курашга киришади. Мазкур баҳс 16:00 да бошланади. Қайд этиш, жоиз қўшни Қирғизистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги дебют ўйини ўтказади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида яна бир дебютант Филиппин терма жамоаси мусобақа фаворитларидан бири Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушади. Ўйин 18:30 да бошланиши белгиланган.

«D» гуруҳида ҳам 1-тур доирасида битта беллашув бўлиб ўтади. Мусобақанинг яна бир фаворитларидан бири Эрон терма жамоаси Осиё Кубогида дебют қиладиган Яман билан баҳс олиб боради. Учрашув 21:00 да бошланади.

Осиё Кубоги—2019

«C» гуруҳи, 1-тур

7 январь, душанба

Хитой—Қирғизистон 16:00

Жанубий Корея—Филиппин 18:30

«D» гуруҳи, 1-тур

Эрон—Яман 21:00

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди