6 январь, якшанба оқшомида «Барселона» жамоаси Ла Лиганинг 18-тури доирасида «Хетафе» меҳмони бўлди.
Учрашувда ҳисоб 20-дақиқада Лео Месси томонидан очилди. 39-дақиқада Луис Суарес «Барселона»нинг 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишини таъминлади. Орадан 4 дақиқада ўтиб мезбонлар вакили Мата ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Мазкур ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.
Ла Лига
18-тур баҳси
6 январь, якшанба
«Хетафе» – «Барселона» 1:2
Голлар: 0:1 – 20 Месси, 0:2 – 39 Суарес, 1:2 – 43 Мата.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)